Учрашувда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган, шунингдек, «EPS» тест имтиҳонларидан ўтган фуқароларни ушбу мамлакатга жўнатиш борасидаги масалалар муҳокама этилди.
Сонг Санг Жин берган маълумотларга кўра, Корея Республикасига хорижий мамлакатлардан кириб келаётган фуқаролар орасидан ҳар куни 30 тадан 50 тагача коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Мазкур ҳолат Жанубий Кореяга ишлаш учун кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони ҳамда хорижий давлатлар ўртасида ташкил этилаётган авиарейсларга таъсир этиши мумкин.
Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган ҳамда «EPS» тест имтиҳонларидан ўтган фуқароларни ушбу мамлакатга жўнатиш жараёнини тезлаштириш юзасидан таклиф билдирилди.