Ўзбекистон ҳаво йўллари ёшлар учун чегирма эълон қилди

    Транспорт 9 июн 2023 1294

    Ўзбекистон ҳаво йўллари 9 июндан бошлаб июнь ойида барча маҳаллий рейслар учун авиачипталар тарифларга 15 фоиз чегирма эълон қилади.

    Чегирмалар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган «Ёшлар ойлиги»га бағишланган бўлиб, чипталарни фақат Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг Ўзбекистон Республикасидаги агентларидан харид қилишд мумкин.

    Таъкидланишича, чегирма 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун бўлиб, 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 15 фоиз чегирма фақат 2023 йил июнь ойида амалга ошириладиган сотувдаги ички йўналишларнинг эконом-класс тарифларига тааллуқлидир.

    Чегирмадан фойдаланишнинг батафсил шартлари:

    1. Сотув муддати 09.06.2023 дан 30.06.2023 гача;
    2. Амал қиладиган сана: 09.06.2023 дан 30.06.2023 гача;
    3. Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш/NO-SHOW учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди. Қисман фойдаланилган авиачипта учун тўловни қайтариш суммасини ҳисоблаш учун чегирма қўлланилмаган ҳолда ишлатилган сегмент учун йўл ҳақи ечиб олинади;
    4. Чегирма муддатига тўғри келмайдиган рейслар учун чегирма билан сотиб олинган авиачипталар қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирмалар қўлланилмаган ҳолда тўлиқ тариф даражасига қўшилиши керак;
    5. 2023 йил 9 июндан 30 июнгача бўлган даврда Авиачипталар қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирма тарифга қўлланилмайди;
    6. 2023 йил 1 июлдан бошлаб қисман фойдаланилган авиачипталар чегирмадан фойдаланган ҳолда қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, акция давомида амалга ошириладиган қатновларда 2-сегментга чегирма қўлланилмайди;
    7. Чегирма фақат акция даврига тўғри келадиган авиақатновлар учун қўлланилади. Агар парвоз саналаридан бири чегирма муддатига тўғри келмаса, авиачипталар алоҳида сотиб олинади;
    8. Чегирмаларни бирлаштириш тақиқланади;
    9. Авиачипталарни чегирма билан «Uzbekistan Airways Sales» филиалида ва унинг агентларидан ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги аэропортларда сотиб олиш мумкин;
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates