Ўзбекистон Ирландияга янги элчи тайинлади

    Ўзбекистоннинг Ирландияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усманов мазкур давлат Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Протокол департаменти бошлиғи Ральф Викторига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

    Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида алоқаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалиги, ИКТ, фармацевтика ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳаларини истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

    Учрашув сўнггида Ирландия томони Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates