Ўзбекистон Исроилда бўлиб ўтаётган халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда

    Туризм 30 март 2022 1482

    29 мартда Тел-Авивда «The International Mediterranean Tourism Market - IMTM 2022» («Халқаро Ўртаер денгизи туризм бозори – ИМТМ 2022») 28 халқаро сайёҳлик кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    ИМТМ Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасидаги туризм саноатидаги энг йирик кўргазма бўлиб, Исроил Туризм вазирлиги, Меҳмонхоналар ассоциацияси, Сайёҳлик агентликлари уюшмаси ва Исроил туроператорлари уюшмаси томонидан кенг қўллаб-қувватланади.

    Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси кўмагида «Uzbekistan Airways» АЖ стенди таркибида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Миллий PR-маркази вакиллари, қатор сайёҳлик компаниялари ва ҳунармандлар, хусусан, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари вакиллари иштирок этяпти.

    Биринчи куни Ўзбекистон стенди кўплаб ташриф буюрувчиларнинг, жумладан, туризм бозори мутахассислари ва потенциал сайёҳларнинг эътиборини тортди. Ўзбекистон стендига Исроил туризм вазири Йоэль Развозов ташриф буюрди.

    Ўзбекистон стендида турли сайёҳлик маҳсулоти, жумладан, ажойиб ноёб меъморий ёдгорликлар, бетакрор гастрономия, ўзбек ҳунармандларининг нафис маҳсулотлари намойиш этиляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Кўргазма 30 мартгача давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates