Ўзбекистон IT экспорти жорий йилнинг ўтган даврида 4,4 бараварга ошди

    Экспортинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия,  МДҲ давлатлари ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) тўғри келади.

    IT Парк Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йилда ташкил этилган бўлиб ўтган давр мобайнида кичик ташкилотдан Марказий Осиёдаги энг йирик IT хаблардан бирига айланди.

    2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, IT Парк резидентлари сони 747 та компанияни ташкил этиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155 фоизга ўсди. Қувонарлиси, ҳудудларда ҳам ахборот технологиялари соҳасидаги ташкилотлар сони ортиб бормоқда. Мисол учун, айтиб ўтилган 747 та компаниядан 157 таси вилоятларда рўйхатдан ўтган. Ўтган 6 ойда 134 та ITкомпания ташкил этилган. 94 та ташкилот IT соҳасида таълим хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хорижий ITкомпаниялар сони эса 107 тага етди.

    Бугунги кунда IT Парк томонидан аҳолини, айниқса ёшларни юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун мамлакатимиз бўйлаб БПО мактаблари ва мазкур мактаблар битирувчиларини иш билан таъминлайдиган БПО марказлар фаолият юритмоқда. Ушбу қадамлар ўз самарасини бериб, Ўзбекистон IT экспорти жадал ошишига хизмат қилмоқда.

    Шундай қилиб, ташқи бозорларда хизмат кўрсатувчи IT Парк резидентлари сони 203 тани ташкил этди. Таққослаш учун: ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 271 % фоизни ташкил этади.IT Парк резидентлари томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 бараварга ошди ва 53,2 миллион долларни ташкил этди. Экспортинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, МДҲ давлатлари ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) тўғри келади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates