Ўзбекистон-Корея парламентлари дўстлик гуруҳларининг навбатдаги учрашуви 2024 йилда ўтказилади

    Халқаро ҳамкорлик 18 сентябр 2023 1024

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турибди.

    Ташрифнинг биринчи кунида қатор учрашувлар ўтказилди. Хусусан, Корея-Ўзбекистон парламент дўстлик ассоциацияси раиси Пак Кванг Он билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашда парламентларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини кучайтириш, уни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан фикр алмашилди.

    Хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида дўстлик гуруҳларининг навбатдаги учрашувини 2024 йилда Сеул шаҳрида ўтказиш таклиф этилди. Шунингдек, олий даражадаги келишувлар (“йўл хариталари”) ва Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг барча йўналишлари ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш мақсадида Сенат Раиси бошчилик қиладиган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссия ўртасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, жумладан, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи минтақаси экотизимини яхшилаш борасидаги лойиҳалар томонларнинг диққат марказида бўлди.

    Учрашув якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates