Учрашувни эса иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бош ҳакам — Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали, унга қанотларда ҳамюртлари Айман Файсал Ҳамзе Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен ёрдам беради.
4-расмий ҳакам вазифаси Кимура Ҳироюкига (Япония) топширилган. Абдуллоҳ Дафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони) эса ВАРда фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Малайзия ўртасидаги ўйин 17 апрель соат 18:00 да старт олади.