Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги муносабатларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга

    Фикр 17 июл 2021 1214

    Озарбайжон халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази бошқарув кенгаши раиси Фарид Шафиев 15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистоннинг минтақадаги роли хусусида ўз фикрларини билдирди.

    Эксперт фикрича, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида жиддий трансформацион ижобий ўзгаришлар юз беряпти. Ислоҳотларнинг ҳар бир йўналиши Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларни янада либераллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган.

    Шу билан бирга, озарбайжонлик мутахассис Марказий Осиёда кечаётган бундай туб ислоҳотлар жараёнида Афғонистондаги сиёсий воқеалар, Хитой-АҚШ алоқаларидаги ўзгаришларнинг минтақага таъсирини четлаб ўтишнинг иложи йўқлигига эътиборини қаратди. Унинг фикрича, қўшни давлатлардаги воқеа-ҳодисалар ва жаҳон сиёсий майдонидаги турли ўзгаришлар минтақа ҳаётига ўз таъсирини ўтказади. Эксперт Ўзбекистон ушбу жараёнларнинг барчасида фаол роль ўйнаши ва ўзининг қатъий позициясига эга эканини таъкидлади.

    Шу нуқтаи назардан, мазкур конференция доирасидаги Марказий Осиёнинг бугунги ҳолати, Ўзбекистоннинг минтақада мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги роли, ушбу жараёнда йирик давлатлар ва халқаро институтларнинг ўрни хусусидаги муҳокамалар долзарб аҳамиятга эга.

    Фарид Шафиев мазкур йирик халқаро тадбир нафақат минтақадаги айрим муаммоларга ечим топишда, балки бу борада давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга муҳим замин яратишига шубҳа йўқлигини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, БМТ шафелигида бўлиб ўтган йирик халқаро тадбирда Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррел, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда бир қатор хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, 40 дан ошиқ давлатлар ва 30 дан ортиқ халқаро ташкилотлар делегациялари, нуфузли тадқиқот ва таҳлилий тузилмаларнинг экспертлари иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates