баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон МДҲнинг геодезия соҳасидаги битимига қўшилди

    Долзарб 17 октябр 2021 257

    Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

    “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди.

    Қарор билан 2021 йил 28 майда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштичокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Ҳамдўстлик иштирокчи-давлатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасидаги ўзаро муносабатлари тўғрисида 1992 йил 9 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

    Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

    No date selected
    December 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates