Август ойида дунё бўйича 50 мингга яқин кишида вабо касаллиги аниқланди

    2024 йил август ойида қарийб 50 минг киши вабо билан касалланган, 160 дан ортиқ киши вафот этган.

    Бу ҳақда Ғарбий ва Марказий Африкада, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёда сув тошқини туфайли вабо вибрионининг тарқалиш хавфи ортиб бораётганига эътибор қаратган ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

    ЖССТ маълумотларига кўра, август ойида 17 мамлакат, ҳудуд ва минтақаларда “49 986 вабо касаллиги” ва 161 ўлим қайд этилди. Июль ойи билан солиштирганда, бу ойда инфекция ҳолатлари 16 фоизга ва ўлим ҳолатлари 28 фоизга камайган. Август ойида Афғонистонда 24 977 киши, Покистонда 7 802, Яманда 7 123 киши ушбу касалликка чалинган, “Ўрта ва Ғарбий Африкада, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёда сўнгги пайтларда рўй берган кучли сув тошқинлари вабонинг юқиш хавфини оширди”, деб таъкидлади ЖССТ.

    1 январдан 25 августгача 28 та давлатда вабо билан касалланиш билан боғлиқ 371 517 та ҳолат ва ушбу касалликдан 2 527 та ўлим ҳолати аниқланди. Айниқса, Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси ва Африкада юқори касалланиш қайд этилди.

    Вабо – вабо вибриоси қўзғатадиган ўта хавфли юқумли касаллик. Касаллик уни қўзғатувчиси ифлосланган озиқ-овқат ёки сув орқали организмга кириб қолгач, юзага келади деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates