Қорақалпоғистондаги мактабда 1 синф ўқувчиси дарсдан мажбуран олиб чиқиб кетилди

    Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги мактабнинг 1 синф ўқувчиси дарс вақтида куч ишлатиб мажбуран олиб чиқиб кетилди.

    Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 5 сентябрь куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.

    Ҳолат юзасидан С.Ш ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.

    Бугун, 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.

    Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.

    Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates