Миллий кутубхонада карантин ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич китобхонларга хизмат кўрсатилади.
“Илм” диссертациялар зали – магистр, илмий тадқиқотчилар, фан номзодлари, доктор, профессор ва академикларга - бир вақтнинг ўзида 15 та китобхон учун;
“Нодир” ноёб манбалар зали – илмий тадқиқотчиларга - бир вақтнинг ўзида 10 та китобхон учун;
“Жаҳон” хорижий адабиётлар зали – хорижий тилларни ўрганувчи барчага - бир вақтнинг ўзида 25 та китобхон учун хизмат кўрсатади.
Кутубхонага келиш истагида бўлган китобхонлар 71 232-83-94 рақамига қўнғироқ қилиб, ўқув зали ва келиш вақтини олдиндан қайд эттиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар билан https://t.me/natlibuz телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.