Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бинони таъмирлаш учун 948 млн сўм маблағ сарфланиб, китобхонлар учун зарур шароитлар яратилди. Шунингдек, кутубхонанинг китоб фондини бойитиш учун маҳаллий бюджетдан 35 млн сўм маблағ ажратилиб, сўнги адабиётлар жамланмалари етказиб берилди.
Ахборот-кутубхона марказининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик фаоллари иштирок этди.