Бугун, 2023 йилнинг 19 май куни Сурхондарё вилояти Узун тумани Меҳнат маҳалла фуқаролар йиғини 5-умумтаълим мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Мирзо Кенжабек номидаги кутубхона очилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид қатнашди.
— Мирзо Кенжабек ўзбек адабиётида ўз ўрни ва овозига эга бўлган забардаст шоир, — дейди Жўрақул Турсунов. — Кутубхонасининг очилишига бағишланган тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид Мирзо Кенжабекнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни ва солоҳияти ҳақида сўз юритди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёш шоирлар, турли касб эгалари қатнашди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан қизиқарли учрашувлар ташкил этилди. Меҳмонлар туман марказида ишга туширилган китоблар марказини бориб кўрди.
Бу тадбирда маърифат улашилди, — дейди Сирожиддин Мамажонов. — Мирзо Кенжабекнинг осмон ва ернинг буюклиги ҳақида айтган гаплари, Сирожиддин Саййидга аталган шеъри бетакрор шоирнинг нақадар улуғ инсон эканини кўрсатиб берди. Маърифатли, илмли инсонларнинг давраси доим шундай файзли бўлади. Устозларга раҳмат.
Устоз ижодкор Мирзо Кенжабек кутубхонаси мактабнинг барча ўқувчи ва устозларига муборак бўлсин, деб қоламиз.