Ўзбекистон мудофаа вазири Беларусь ҳарбий делегациясини қабул қилди

    Ҳарбий 18 ноябр 2021 1090

    Бугун, 18 ноябрда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Беларусь мудофаа вазири генерал-лейтенант Виктор Хренин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш борасида фикрлар алмашилди.

    Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Беларусь мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича 2022 йилга мўлжалланган қатор тадбирларни ўз ичига олган битим имзоланди.

    Шундан кейин меҳмонлар пойтахтимиздаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида бўлиб, у ердаги «Матонат мадҳияси» мажмуаси пойига гулчамбар қўйди, боғ ичидан ўрин олган «Шон-шараф» музейида йиғилган экспонатлар билан яқиндан танишди. Саёҳат давомида бугунги ёруғ, тинч, осуда ҳаётимизни таъминлаш учун букилмас ирода ва жасорат намунасини кўрсатган, Ватан учун жонини фидо қилган мард ва жасур ота-боболаримизнинг матонати ҳақида сўз юритилди.

    Маълумот учун, Беларусь ҳарбий делегацияси ташриф давомида Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига бориши режалаштирилган. Шунингдек, эртага меҳмонларнинг Бухоро вилоятига сафари кутилмоқда, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates