Марказ ушбу мавзудаги саволга қуйидагича жавоб берди.
Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, ChatGPT платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор, — дейилади марказ жавобида.
Марказ мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг “зикр аҳли“дан ўрганиши лозим эканини қайд этди.
Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади, — дейилади Фатво маркази жавобида.