Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Арманистон Республикаси Миллий мажлиси Раиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 28 октябр 2022 1135

    Жорий йил 27 октябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) майдонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг Арманистон Республикаси Миллий мажлиси Раиси А.Р.Симонян билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий соҳада, шу жумладан, икки томонлама савдо ҳажмларини бойитиш ва номенклатурасини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, машинасозлик каби соҳаларда ўзаро манфаатли кооперацион алоқаларни йўлга қўйишда фойдаланилмаган катта салоҳият борлигини таъкидланди.

    Т.Нарбаева икки томонлама асосда ҳам, халқаро парламент тузилмалари доирасида ҳам парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Жумладан, давлатлар парламентларида икки томонлама ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этилган ва бу гуруҳлар Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда фаолроқ иштирок этиши мақсадга мувофиқдир.

    Томонлар маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришда ҳам ҳамкорликни изчил ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

    Учрашув якунида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун институционал асос бўлиб хизмат қиладиган парламентлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги доиравий битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш юзасидан келишувга эришилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates