Ўзбекистон ошпазлари нуфузли мусобақа ғолиби бўлди

    Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси 17–20 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган “Gastro Antaliya–2022” халқаро пазандалик чемпионатида иштирок этди.

    Ўзига хос чемпионатда дунёнинг турли бурчакларидан, хусусан Исроил, Италия, Сербия, Ўзбекистон, Германия, Россия, Доғистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Испания, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан ташриф буюрган ошпазлар, шунингдек, олий тоифадаги ҳакамлар иштирок этди.

    Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг жамоаси чемпионат якунига кўра 3 та медални қўлга киритди.

    - Шохрузхон Ибрагимов – “Балиқли таом” номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва “Замонавий ошхона – гўштли таом” номинацияси бўйича 2-ўрин (кумуш медаль);

    - Элёрбек Мирбобоев – “Йилнинг олтин ошпази” номинациясида 1-ўрин (олтин медаль).

    Маълумот ўрнида: мазкур ошпазлик чемпионати 2021 йили пандемия сабабли чекланган иштирокчилар билан ўтказилган. “Gastro Antaliya–2022” чемпионати 32 давлатдан келган 600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган Туркиядаги энг йирик ва энг нуфузли мусобақага айланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates