Ўзбекистон полвонлари Ҳиндистонда ўтказилган халқаро турнирда 20 та медални қўлга киритди

    Спорт 25 март 2025 1317

    Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда 20 та медални қўлга киритди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, Ҳарьяна штатининг Ротак шаҳрида ташкил этилган Ёшлар фестивали доирасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Россия курашчилари иштирок этди.

    Полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида ўзаро куч синашиш учун гиламга чиқди.

    Мамлакатимиз вакиллари турли вазнларда 20 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳанабой Ўрайимов, Аббос Аҳмаджонов, Муроджон Ҳамидов, Достонбек Обиджонов, Самандар Абдусаломов, Азимжон Йўлдошев, Фарангиз Абдунабиева ва Шириной Йўлдошева олтин медалларни қўлга киритди ва уларнинг шарафига давлатимиз мадҳияси садолари остида байроғимиз кўтарилди.

    Жорий йил белбоғли кураш бўйича қатор халқаро мусобақалар ўтказилиши белгиланган. Улардан энг йириги – жаҳон чемпионатини май ойида Нукус шаҳри қабул қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates