Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш аҳамиятини қайд этди

    Ҳукумат 27 апрел 2023 3286

    Тошкент форуми дорасидаги навбатдаги учрашув Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруийни қабул қилди.

    Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

    Музокаралар аввалида вазир ал-Мазруий давлатимиз раҳбарига Президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва Вице-президент, Бош вазир, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломини етказди.

    Икки томонлама муносабатлар ривожининг бугунги юқори суръати катта мамнуният билан қайд этилди.

    Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар ошди, 50 та янги корхона ташкил этилди, инвестиция лойиҳалари портфели 3 миллиард доллардан ортди. Қўшма инвестиция компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни аниқ мазмун билан бойитиш мақсадида Ўзбекистон етакчиси “яшил” иқтисодиёт, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва бошқа устувор йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates