Ўзбекистон Президенти «БМТ Туризм» бош котиби билан учрашув ўтказди

    Ҳукумат 15 июн 2024 1793

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди.


    Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Самарқандда 2023 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ташкилотнинг 25-сессиясида эришилган келишувларни ва илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилингани юксак баҳоланди.

    Ташкилот замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва юртимизга сайёҳат қилишни оммалаштириш бўйича Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айлангани катта мамнуният билан қайд этилди.

    Сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар ва объектларни барпо этиш, зиёрат ва маданий-маърифий туризмни, жумладан ички туризмни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Самарқандда фаолият юритаётган Халқаро туризм академияси имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда меҳмондўстлик ва сервис соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўзбекистонга туризм йўналишини оммалаштириш мақсадида маҳаллий туроператорларнинг йирик халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорлик кенгайтирилади.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates