Брюсселдан муносабат: Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотидаги сиёсий ва иқтисодий ўрни мустаҳкамланиб бормоқда

    Мустақил эксперт, Марказий Осиё бўйича тарихчи Дерья Сойсал (Бельгия) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

    —Сўнгги йилларда Туркий давлатлар ташкилоти тўлақонли халқаро тузилма сифатида шаклланди. У минтақалараро ва глобал аҳамиятга эга тинчлик ҳамда ҳамкорлик минбари бўлиб қолмай, балки жаҳон иқтисодий ўсиш марказларидан бирига айланди. Бу ўзгаришлар, жумладан, Ўзбекистоннинг ушбу тузилмадаги сиёсий ва иқтисодий ўрни туфайли амалга ошмоқда.

    ТДТ ҳозирда ижро этувчи органларни ва ўзаро ҳамкорликнинг турли соҳаларини шакллантирмоқда. Бу жараённинг кучайиши ва тезлашишини кузатяпмиз.

    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг товар айирбошлаш ҳажми 30 миллиард долларга яқинлашаётгани қувонарлидир. Шу билан бирга, томонлар ўзаро ҳам, ТДТ доирасида ҳам товар айирбошлашни ошириш бўйича улкан мақсадларни қўйган ва бунга туркий мамлакатлар ўртасидаги алоқани оширувчи транспорт лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёрдам беради.

    Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар аъзо давлатларнинг ТДТга аъзо бўлмаган мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш нуқтаи назаридан ўз вақтида илгари сурилди, деб ўйлайман.

    Ушбу формат, бир томондан, турли минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамласа, иккинчи томондан, туркий дунё доирасида барқарорлик ва барқарор тараққиётни таъминлайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates