Электр энергияси тўлови билан боғлиқ ҳисоб-китоб қандай ишлаши тушунтирилди

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори ва тўловига оид турли саволлар кўпайган.

    Хусусан, блогер Шуҳрат Курбанов ўз саҳифасида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) томонидан жорий йилнинг 5 июль ҳолатига ўтган ой учун ҳисобланган 198 кВт•соат электр энергияси нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақида пост қолдирган.

    Бошқа истеъмолчилар томонидан ҳам шунга ўхшаш фикрлар билдирилган. Хусусан, аксарият ҳолатда истеъмолчилар ўз ҳисоб рақамларини текширганда белгиланган ижтимоий норма, яъни 200 кВт•соат истеъмол қилинмаган бўлсада, истеъмолнинг маълум қисми юқори – 900 сўмлик тарифда ҳисобланганлиги бўйича эътирозлар билдиришган.

    «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолат бўйича қуйдагиларни маълум қилади:

    Хабарингиз бор, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) истеъмолчиларга ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали кун якуни билан, яъни соат 00:00 да истеъмол қилинган кўрсаткичларни тизимга юборади, ўз навбатида, биллинг тизими ҳисоблагич кўрсаткичларини сутка давомида истеъмолчиларнинг ҳисоб рақамига ёзиб олиб, ҳисоб-китобларни амалга оширади.

    Келинг, ушбу ҳолатни бир ойлик электр энергия истеъмоли ҳисоб-китоби мисолида кўриб чиқамиз:

    Истеъмоличида 01.06.2024 йил санасига ҳисоблагич кўрсаткичи 12 440 кВт•соат ва 30.06.2024 санасига 12 750 кВт•соат. Ушбу ҳолатда 12 750 – 12 440 = 310 кВт•соат = 200*450 + 110*900 = 189 000 сўм.

    Мазкур ҳолатда кўрсаткичлар орасидаги кунлар сони 29 суткага тенг.

    Бунда ойнинг охирги куни – 30 июнь суткасидаги истеъмол кунининг якуни, яъни 01.07.2024 йил соат 00:00 санасида ёзиб олинади.

    Янги ой бошланганлиги сабабли ўтган ойнинг охирги кунидаги бир кунлик истеъмол янги ойга қўшилади ва ўтган ойда истеъмол 200 кВт•соатдан ошганлиги сабабли кейинги 900 сўмлик нархдан ҳисоблаб кўрсатилади.

    Шунда июль ойи учун амалга оширилган ҳисоб-китоблар қуйидагича акс эттирилади:

    05.07.2024 й. санасида истеъмолчи 40 кВт•соат истеъмол қилган бўлса ва 30.06.2024 йил санадаги бир кунлик истеъмол 10 кВт•соат бўлганда 10*900 + 40*450= 27 000 сўм.

    Шу ўринда истеъмолчиларга мазкур тизимда барча функциялар рақамлаштирилганлиги ҳамда инсон омили иштирок этмаслигини эслатган ҳолда, ҳисоблагичлардаги ҳар бир кўрсаткичлар аниқлик билан ҳисоб-китоб қилинишини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates