Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Эрон Президентининг ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди.
Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотлар фаоллашгани, савдо изчил ошиб бораётгани ва етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучайганини мамнуният билан қайд этди.
Транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни илгари суриш, жумладан, Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.