“Мальпенсе” аэропортида олий мартабали меҳмонни Ломбардия вилояти раҳбарияти кутиб олди.
Эртага давлатимиз раҳбари ушбу ҳудуд губернатори билан учрашади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади.
“ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги бўйича энг йирик халқаро кўргазмага ташриф буюрилиши ҳам режалаштирилган.