Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Маълумотга кўра, ҳужжатда мамлакатни ядро хавфсизлиги соҳасидаги бир қатор халқаро шартномаларга қўшилиши назарда тутилган.
Фармонда қайд этилишича, мазкур рўйхатга бир қатор халқаро конвенциялар, жумладан, Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси, Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенция, Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция киради.
ХАА, шунингдек, Ўзбекистон Хитой ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканини маълум қилади.