Ўзбекистон Президенти Татаристон Раиси билан музокара ўтказди

    Ҳукумат 5 октябр 2023 4751

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари кейинги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди. Савдо ва инвестициялар ҳажми ошиб бормоқда. Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, Жиззах вилоятида технопарк қурилиши давом этмоқда.

    Кимё тармоғи ва машинасозликда йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг филиали ишламоқда.

    Куни кеча Қозон шаҳрида ўтган учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг якунлари, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларида Россиянинг “Алабуга” ва “Мастер” технопарклари билан янги саноат паркларини ташкил этиш бўйича эришилган келишувлар қайд этилди.

    Металларга ишлов бериш, ахборот-коммуникация, уй-жой коммунал соаҳаларида истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, таълим, туризм ва ёшларга оид сиёсатда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида муҳим йўналишлар бўйича амалий шериклик лойиҳаларини қўшма “йўл харита”лари асосида илгари суришга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates