«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан нечта аёл тақдирланган?

    Биласизми? 24 август 2021 3232

    Маълумки, юртимизда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан 17 нафар аёл тақдирланган. Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим қиламиз.

    ▫️ 1995 йил. Темирова Муяссар — Бухоро шаҳридаги «Зардўз» акционерлик жамияти юксак бадиий буюмлар тайёрлаш участкасининг катта устаси

    ▫️ 1996 йил. Кочкарова Айшахон — Наманган вилояти туғруқхонаси бўлим мудири

    ▫️ 1997 йил. Мадалиева Манзура Абдуллаевна — Қўқон шаҳридаги 10-ўрта мактаб математика ўқитувчиси

    ▫️ 1997 йил. Саитова Онесия Саитовна — Қорақалпоғистон Республикаси 1-туғруқхонасининг гинекология бўлими мудири

    ▫️ 1999 йил. Исматова Мавлюда — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, Юнусобод тумани 273-ўрта мактаб директори

    ▫️ 1999 йил. Раҳматова Мартия Аҳмедовна — «Бухоротекс» ҳиссадорлик жамияти 1-йигирув-тўқув фабрикасининг йигирувчиси

    ▫️ 2001 йил. Пак Вера Борисовна — Хива шаҳридаги 20-«Меҳрибонлик уйи» директори

    ▫️ 2002 йил. Акрамова Дилбар — Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасининг Наманган вилояти бўлими бошқаруви раиси

    ▫️ 2004 йил. Маҳмудова Анор Мадаминовна — Гурлан туманидаги Ибн Сино номли 5-мактаб директори

    ▫️ 2006 йил. Абдуллахўжаева Малика Саматовна — Республика патологик анатомия маркази директори, академик

    ▫️ 2007 йил. Мирзаева Халчахон — Тўрақўрғон туманидаги «Хатича ая» фермер хўжалиги бошлиғи

    ▫️ 2008 йил. Абдуллаева Сиёсатхон — Олтинкўл туманидаги «Олтинкўл водий гулшани» фермер хўжалиги бошлиғи

    ▫️ 2010 йил. Эргашева Патила — Бувайда туманидаги «Патилахон» фермер хўжалиги бошлиғи

    ▫️ 2015 йил. Ганиева Суйима Ганиевна – Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори

    ▫️ 2016 йил. Шарапова Мухаббат Араповна — Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси

    ▫️ 2019 йил. Муротова Лола – Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи

    ▫️ 2021 йил. Йўлчиева Муножатхон - Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири, Ўзбекистон халқ артисти.