Шунингдек, ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари К.Аббосов меҳмон сифатида иштирок этди.
Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.
Мазкур тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Қамбарота ГЕС-1” қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, учрашувда Хитойнинг “CEEC” компанияси вакиллари билан Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида “Чотқол” ГЕС қурилиши юзасидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туриш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан “йўл харитаси”ни имзолаш таклиф этилди ҳамда тегишли ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.