Сайлов куни электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади

    Мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбирга – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига 2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

    Жорий йилнинг 12 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида электрон овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини онлайн тарзда видео-трансляция қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш, сайлов кампанияси давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларда сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

    Мажлис давомида сайловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида мамлакатимиз тарихида илк маротаба айрим сайлов участкаларида сайлов куни электрон овоз бериш тартибини синовдан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

    Жорий йилги сайловларда синаб кўрилиши режалаштирилган электрон овоз бериш қурилмаларидан 37 та хорижий давлатларда (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия, Бразилия, Сингапур, Австралия ва б.) фойдаланилган бўлиб, улар орқали шу кунга қадар 6,5 млрд дан ортиқ сайловчилар овоз беришган.

    Таъкидлаш керакки, электрон овоз бериш тартиби овоз бериш ва сайлов натижаларини тезкор аниқлаш, овоз бериш жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш, сайлов комиссияларининг иш ҳажмини мақбуллаштиришга хизмат қилади.

    Шунга кўра, Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни электрон овоз бериш тартибини синовдан ўтказиш бўйича қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ электрон овоз бериш тартиби синаб кўриладиган сайлов участкаларида сайловчилар овоз беришнинг анъанавий ёки электрон шаклини мустақил танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

    Бундан ташқари, электрон овоз бериш қурилмалари орқали бюллетенни тўлдириш тартиби ҳам комиссия қарори билан тасдиқланди.

    Шунингдек, мажлисда сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини Интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилишни бу йилги сайловларда ҳам қўллаш масаласи кўриб чиқилди.

    Мажлисда Интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилиш бўйича тегишли техник талабларга мувофиқ бўлган сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

    Барчага маълумки, “Е-saylov” ахборот тизими орқали хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда.

    Шу муносабат билан, мажлисда халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

    Шу билан бир қаторда, кун тартибига оид бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates