Уммон мамлакатимиздаги фойдаланилмаган соҳаларда фаол сармоявий иштирок этишга қизиқиш билдирди

    Жорий йил 11 октябрда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Asyad Group” (Уммон) бошқаруви раиси Шайх Носир Сулаймон ал-Ҳартий бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда Уммон Султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий ҳам иштирок этди.

    “Asyad Group” нинг кўп тармоқли фаолиятини эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон-Уммон савдо-иқтисодий ва сармоявий муносабатлари кўриб чиқилди, бунда Уммон томони фаол сармоявий иштирок этиши мумкин бўлган фойдаланилмаган соҳалар ва имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай шарт-шароитлар, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика, кўчмас мулк бошқаруви, меҳмонхона бизнеси ва туризм каби соҳаларда узоқ муддатли истиқболда соф жорий қиймати юқори бўлган лойиҳалар тақдим этилди.

    Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга собит қолишларини билдириб, янги ташаббусларни амалга ошириладиган иқтисодиёт тармоқларини белгилаб олдилар ҳамда барча келишувларни қамраб олган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates