Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи

    Фикр 18 ноябр 2021 15694

    Ўзбекистон Республикаси 1991 йил мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакат ҳаёти тубдан ўзгарди.

    «Эрк», «Озодлик» тушунчалари ҳар бир халқ онгида башарият бино бўлгандан бери турли хил кўринишда акс этиб келяпти. Ўзбекистон тарихида ҳам бу тушунчалар неча бора ўзгарганига қарамай, бу галги «Эрк ва озодлик» батамом ўзгача суратда акс этди. Ўзбек халқи Мустақиллик шарофати билан чин маънода ҳеч кимга тобе бўлмаган, ўз-ўзига бек бўлган озод мамлакатга айланди. Ана шундан сўнг давлатимиз бирин-кетин ислоҳотларни бошлаб юборди. Давлат рамзларини белгилаш, қабул қилиш муҳимларидан бўлиб бу ишга чуқур ёндашилди. Бугунги кўринишга эга бўлган давлат рамзлари — герб, байроқ, мадҳия, миллий валюта каби моддий ва маънавий бойликларимиз, барча ўзбек халқининг ғурур ва ифтихорига айланди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси байроғи 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашнинг VII сессиясида қабул қилинган. Байроғимиздаги ҳар бир элементга чуқур ёндашилган. Тарихий манбалардан, эзгу тимсоллардан андоза олинган. Республикамиз байроғи бугунги кунда барча давлат ташкилотлари пештоқларида, шаҳар мавзеларида ҳилпираб турар экан, унга қараб ҳақиқий эрк ҳиссини туймасликнинг иложи йўқ. Боғчага чиққан болажоннинг қаердадир ўз юрти байроғини кўриши билан қувонч тўла кўзларини катта очиб, бармоғи билан сизга кўрсатиши аввало ватанга бўлган муҳаббат, қолаверса рамзларига бўлган ҳурмат ва ифтихордан дарак беради.

    Янги Ўзбекистоннинг бугунги кунда биронта ўғил-қизи йўқ-ки ўз соҳаларида юксак чўққини забт этиб, юрт байроғини боши узра кўтаришни, уни ўпиб кўзга суртишни хоҳламаса.

    Озодлик ва тинчлик рамзи ифтихор ва ғурур тимсоли, давлатимиз байроғи мусаффо осмонимиз узра ҳилпираб турар экан, халқнинг осойишталиги ва фаровонлиги бардавомдир.

    Х.Султонов,

    Республика Маънавият ва Маърифат маркази

    Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани

    бўлинмаси раҳбари.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates