Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёноти

    Халқаро ҳамкорлик 10 август 2020 3165

    Ўзбекистон афғонлараро инклюзив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 нафар толиб-маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат лоя жирғаси қарорини олқишлайди.

    Ўзбекистон томони Дохада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокара жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради.

    Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак, фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлигини маълум қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates