Учрашув Теҳрондаги «Озоди» стадионида кечди.
Учрашув давомида ўзбекистонликларда гол уриш учун кўп имкониятлар бўлди. Ўйин охирида айниқса ташаббус вакилларимиз томонига ўтди. Бироқ, ўйин давомида ҳисоб очилмади.
Шу тариқа Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўз гуруҳларида етакчи ўринларни эгаллаб тўғридан тўғри 3-босқичга йўл олдилар.
3-босқичга июн ойи охирида қуръа ташланади. Ўйинлар сентябр ойида бошланади.