Тошкент дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди

    Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ёғингарчиликда сув тошқинлари билан боғлиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари учун “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига 6 млрд сўм йўналтирилади.

    Бу ҳақда “Э-қарор”да эълон қилинди.

    Пойтахт ҳокими қарорида айтилишича, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 миллиард 400 юз миллион сўм маблағ ажратилган.

    Қайд этилишича, пуллар ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига тақсимланади.

    Эслатиб ўтамиз; аввалроқ Президентимиз пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates