Маҳаллий ва хорижий экспертлар учун майдон

    Шу йилнинг 21 октябрь куни Пойтахтимизда ўтаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда хорижий ҳамкорлар, жумладан, экспертлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари иштирок этди.

    Давра суҳбатида камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

    Қайд этилганидек, 2020 йилдан бошлаб камбағаллик билан курашиш мамлакат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Шу йилда “Кўп ўлчовли камбағаллик индекси” стандартлари ва халқаро тажриба ўрганилиб, бу борада Ўзбекистон методи ишлаб чиқилди ҳамда камбағаллик даражасини аниқлашнинг минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш усули жорий этилди.

    Эндиликда, 2025 йилда кўп ўлчовли камбағалликни аниқлаш мезонининг янги тизими жорий этилади. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади. Шунингдек, яна 50 минг гектар ер 100 мингта камбағал оилага бўлиб берилади.

    Бундан ташқари, ижобий тажрибага эга 100 та энг самарали микролойиҳалар каталоги яратилади.

    Шунингдек, шу куни “Янги Ўзбекистон: гендер тенглик сиёсати” мавзусида ҳам тадбир ташкил этилди. Унда қатор халқаро ташкилот ва хорижий давлатларнинг соҳага доир масъул вакиллари иштирок этди.

    Мазкур тадбирда қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг соҳага доир масъул вакиллари, жумладан, “Беларус аёллар иттифоқи” жамоат бирлашмаси раиси Шпилевская Ольга Александровна, Миср Араб Республикаси Вакиллар палатаси аъзоси, Миср қишлоқ хўжалиги банки бош директори, Араб меҳнат ташкилоти аёллар кенгаши раҳбари Солаф Ҳусайн Мустафо Дарвиш, Миср Сенати, Энергетика, атроф-муҳит ва ишчи кучи қўмитаси котиби Ноҳа Аҳмед Фатҳи Аҳмед Заки, Озарбайжон Республикаси Оила, хотин-қизлар ва болалар муаммолари бўйича давлат қўмитаси вакили Гулнара Мамадова, Қирғиз Республикаси Аёллар Конгресси раиси Замира Акбагишева иштирок этди.

    Халқаро конференциянинг асосий мақсади хотин-қизларнинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш, давлат ва жамият бошқарувидаги ролини мустаҳкамлаш ва бугунги кунда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмуни, ислоҳотларнинг мамлакат аёллари ҳаётига амалий таъсири ва халқаро аёллар ҳаракатидаги ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга етказиш кабилардан иборат бўлди.

    Шунингдек, аёллар шу пайтгача анъанавий бўлган таълим, тиббиёт, тикувчилик йўналишларидан ташқари рақамли иқтисодиёт, информацион технологиялар каби илғор соҳаларга фаол кириб келмоқда.

    Шу каби тадбирлар 22 октябрь куни ҳам Тошкентдаги “Renessans Hall” мажмуасида давом этди. Жумладан, пойтахтимиз мезбонлик қилаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Аҳоли фаровонлигини оширишда барқарор инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги конференция ташкил этилди.

    Тадбир кўплаб маҳаллий ва хорижий экспертларни бир жойга тўплади. Давра суҳбатида Data Volt, Marubeni Corporation, SUEZ, ACWA Power, Masdar, OTP Green Fund, CAMSE, Vision Invest ва Data Volt каби 15 та хорижий компаниялар раҳбарлари ва минтақавий вакиллари, шунингдек, 80 га яқин Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари иштирок этдилар.

    Тадбирда шу ва шу каби мавзуга доир маълумотлар маърузачилар томонидан батафсил айтиб ўтилди. Конференция якунлари бўйича асосий хулосалар шакллантирилди.

    Қатнашчилар Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш билан бирга, ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан истиқболли режаларни муҳокама қилдилар.


    Зулхумор Акбарова

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates