Ўзбекистон санъати «Қозондаги Шарқ бозори» халқаро миллий маданият фестивалида кенг тарғиб этилди

    Татаристон пойтахтидаги «Қозондаги Шарқ бозори» халқаро миллий маданият фестивали якунланди.

    Мазкур халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва санъати кенг тарғиб этилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат усталарининг чиқишлари, Фаррух Зокиров ва «Ялла» гуруҳининг яккахон концерт дастури, Қорақалпоғистон ёш томошабинлар театри ижодий жамоасининг спектакли, рассомлар ва миллий амалий санъат усталари кўргазмаси каби тадбирлар бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон вакиллари Ақилбек Пиязов, «Сабо» миллий рақс ансамбли ва «Айқулаш» Қорақалпоқ миллий фольклор ансамбли фестиваль совриндорлари қаторидан жой олишди.

    Ўзбекистон делегацияси фестивалда иштироки давомида Татаристон раҳбарияти, Маданият, Спорт вазирликлари ва Туризм давлат қўмитаси мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди.

    Унда туризм, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, театр соҳасини ривожлантириш, ҳунармандчилик мактаблари, таълим туризми каби соҳаларда алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ва Қозон давлат маданият институти ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» ҳамда Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театри ва Қозон давлат ёш томошабинлар театри ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates