Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи билан ҳамкорликни чуқурлаштиради

    Бельгиянинг Брюгге шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Европа, Шимолий ва Марказий Осиё минтақавий форуми бўлиб ўтди.

    Унда Экология вазири ўринбосари И. Қутбиддинов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

    Минтақавий форум доирасида И. Қутбиддинов Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) бош директори Г. Агилар, Иттифоқнинг Европа минтақавий офиси директори Б. Эрг ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақавий офиси директори О. Аврамоски билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилганлиги эътироф этилди. Шунингдек, Г. Агилар хоним 2025 йил тўртинчи чорагида Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилган Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги (CITES) конвенциясининг 20-томонлар конференциясига таклиф этилди.

    Учрашув давомида IUCN бош котиби сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан халқаро экологик майдонда олиб бораётган фаол сиёсат, юқори даражада ташкил этилаётган глобал саммитлар ва йиғилишларни алоҳида эътироф этди. Хусусан, жорий йил февраль ойида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциясининг 14-томонлар конференциясида (CMS COP14) шахсан иштирок этиб, мамлакатнинг экологик ва туристик салоҳиятига юксак баҳо берганини таъкидлади.

    Ўз навбатида IUCN нинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёда фаолиятини янада жадаллаштириш, грант лойиҳалари самарадорлигини ошириш, лойиҳалар тўпламини кенгайтириш ҳамда Глобал экологик жамғармаси ва Яшил иқлим жамғармасининг қўшимча грант маблағларини жалб этиш, жараённи тезлаштириш мақсадида Тошкентда IUCN ваколатхонасини очиш масаласига эътибор қаратилди.

    Шу билан бирга, қиймати 6,4 миллион долларга тенг “Ўзбекистонда қимматбаҳо ландшафтларни муҳофаза қилиш ва тиклашни комплекс бошқариш” грант лойиҳаси ҳамда қиймати 11 миллион еврога тенг “Марказий Осиёда ландшафтларнинг зооноз касалликларининг пайдо бўлишига чидамлилигини ошириш” минтақавий лойиҳаси муҳокама этилди.

    Учрашув якунида IUCN билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Англашув меморандуми ҳамда “Ўзбекистонда ердан фойдаланиш ва таназзулга учраган экотизимлар ва биохилмахилликни тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш учун қиймати 1,1 миллион долларга тенг грант битими имзоланди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates