Ўзбекистон терма жамоаси «First Global Challenge» мусобақаси ярим финалида иштирок этиш учун Олмаотага жўнаб кетган эди.
Терма жамоамиз вакиллари мусобақанинг ярим финалида БАА ва Қозоқистон терма жамоаларини ортда қолдириб, ғалаба билан қайтишди.
Финал босқичига йўлланмани қўлга киритган вакилларимиз эндиликда жорий йилнинг 26-29 сентябрь кунлари Грецияда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишади.