Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада Мудофаа вазирлиги жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди

    Ҳарбий 14 сентябр 2024 790

    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди.

    Корея Республикасининг Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида ўтказилган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида жами 13 та жамоа, жумладан, АҚШ, Австралия, Ўзбекистон ва Камбоджа давлатларидан 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

    Мусобақа очилиш маросимига раислик қилган Корея Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Пак Ан-Со: «Мазкур беллашув ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қимматли пойдеворга айланади», дея фикр билдирди.

    Мусобақада ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришди. Натижада оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди.

    Баҳолаш жараёни иштирокчи гуруҳлар томонидан шартлар тўлиқ бажарилгани, «омон қолиш» даражаси, жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилингани ва бу тактик вазиятга мос келишини ҳар томонлама таҳлил қилиш орқали ўтказилди.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлардан иборат жамоа пешқадамликни қўлдан бой бермаган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates