Хабар берилишича, “Мен Ғолиб“ югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон“ боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.
Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.
Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.
Шунингдек, югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ҳам ташкил этилади.