Энди дронлар мусобақаси бўйича "Вазир кубоги" ўтказилади

    Шу йилнинг 1 июн куни Тошкент давлат Транспорт университетида "Дроне Racing", "Роботлар жанги", "УУА лойиҳалаш", "Ҳаво жанги" мусобақалари ташкил этилди.

    Университетда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилаётган "Муҳандислик ойлиги" доирасида "Дроне Racing", "Роботлар жанги", "УУА лойиҳалаш", "Ҳаво жанги" мусобақалари ташкил этилди.

    Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғиротбой Шарипов иштирок этиб, талабаларга ўз тилакларини билдирди.

    – Мазкур соҳадаги мусобақалар юртимизда етук муҳандис кадрлар етиштиришда алоҳида ўринга эга. 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб, "Вазир кубоги" тизимли мусобақалари ташкил этилади, – деди Қонғиротбой Шарипов.

    Бундай мусобақалар ўсиб келаётган ёш авлоднинг иқтидорини юзага чиқаришга хизмат қилибгина қолмай, балки дунё ёшлари билан рақобат қила олиш имкониятини беради.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates