“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” жамоаси чемпион

    Журналистлар уюшмаси томонидан илк бор ташкил этилган мазкур спорт мусобақаларида 30 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситаларидан 200 га яқин журналистлар иштирок этди.

    Шу кунларда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг Тошкент шаҳар бўлими ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида спортнинг волейбол ва бадминтон турлари бўйича журналистлар ўртасида мусобақалар ўтказилди.

    Журналистлар уюшмаси томонидан илк бор ташкил этилган мазкур спорт мусобақаларида 30 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситаларидан 200 га яқин журналистлар иштирок этди.

    Волейбол баҳсларида жами 13 та жамоа, батминтон беллашувларида эса 50га яқин иштирокчи қатнашди.

    Хусусан, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” жамоаси ҳам волейбол мусобақаларида фаол иштирок этиб, муносиб ўйин кўрсатди.

    Таъкидлаш жоизки, бу каби беллашувларда жамоамиз илк бор иштирок этмоқда.

    Вакилларимиз гуруҳдан “ЎзЖОКУ”, “Миллий ТВ” жамоаларини мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга муваффақиятли чиқди ва “Ренессанс ТВ” жамоаси устидан ишончли ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ярим финалда эса “Спорт ТВ” жамоаси устидан ҳам жамоамиз қўли баланд келди.

    Жамоанинг ўйин тактикаси, ўйинчиларнинг бир-бирини ўзаро тушуниб, ҳамкорликдаги ҳужумлари ҳар бир гуруҳ ўйинларида рақибларга имконият қолдирмади.

    Жамоамиз вакиллари 22 июнь куни финалда “Ёшлар” телерадиокомпанияси жамоаси билан тўқнашди.

    Шундай қилиб, сўнгги ўйин муросасиз кечди. Рақиб жамоа ҳам ғолиблик учун бор имкониятини ишга солди. “Янги Ўзбекистон” волейбол ўйинида ҳам ўз сўзини айтди ва мусобақа ғолиби бўлди.

    Яна бир эътиборли жиҳати, шу пайтга қадар босма нашрлар – газета таҳририятлари ходимлари иштирокида шаклланган жамоалар финалгача етиб келмаган. Ҳамиша ярим финал ва финал баҳсларида МТРК жамоалари иштирок этган ва ғолиб бўлган.

    Бу ҳам албатта таҳририятимизда ходимлар ўртасида ўтказиб келинаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи, турли спорт ўйинларининг мевасидир.

    Журналистлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари

    Волейбол бўйича мусобақа ғолиблари (Аёллар)

    1. “Ёшлар” телерадиоканали жамоаси (1-ўрин)

    2. “Спорт” телерадиоканали жамоаси (2-ўрин)

    3. “Ишонч” вa “Ишонч-Доверие” газеталари жамоаси (3-ўрин)

    Волейбол бўйича мусобақа ғолиблари (Эркаклар)

    1. “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари жамоаси

    2. "Ёшлар" телерадиоканали жамоаси

    3. "Ўзбекистон" телерадиоканали жамоаси

    Бадминтон бўйича мусобақа ғолиблари (Аёллар)

    1. Рахимова Халида Ёшлар телеканали ҳисобчиси (1-ўрин)

    2. Иргашева Дилором ЎзМТРК Медиа марказ муҳандиси (2-ўрин)

    3. Тошпўлатова Назира ЎзЖОКУ кафедра мудири, профессор (3-ўрин)

    Бадминтон бўйича мусобақа ғолиблари (Эркаклар)

    1. “Ишонч” вa “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Ҳусан Эрматов (1-ўрин)

    2. Усмонов Нажибулла ЎзМТРК бошқарма бошлиғи (2-ўрин)

    3. Акбаров Суҳроб ЎзМТРК бўлим бошлиғи (3-ўрин)

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates