Отларни пойгага тайёрлайдиган машқ қилдирувчи ускуна ишлаб чиқилди

    Мехмет Курт отларни пойгага тайёрлашни оптималлаштириш учун бир вақтнинг ўзида 10 та отни ўргатадиган Kurtsystems тизимини ишлаб чиқди.

    Ҳаракатланувчи мобиль платформа маълум режимда отлар билан бирга ҳаракатланади. Барча ҳаракатларни отларнинг ўзлари бажаришади, ускуна отларни тормайди ёки туртмайди. Платформада ҳайвонларнинг шикастланишига йўл қўймаслик учун махсус енгил ишга тушириш ва тўхтатиш тизими мавжуд.

    У отларнинг жисмоний ҳолатини – юракнинг уриш тезлигини, нафас олишини, оёқ-қўлларининг ҳаракатини ва бошқаларни назорат қилиш учун ускуналар билан жиҳозланган. Маълумотлар махсус ўриндиқларда жойлашиб оладиган мутахассислар томонидан назорат қилинади. Улар ҳар бир отнинг машғулотни тўғи олиб бораётганини назорат қилган ҳолда, вазиятга қараб юкламаларни динамик тарза ўзгартириши мумкин.

    Kurtsystemsнинг нархи тахминан 25 миллион долларни ташкил қилади. Бироқ унинг ихтирочилари ускуна бу пулни оқлаши, чунки бирорта ҳам от жароҳатланмаслиги, уларнинг барчаси пойгаларда қатнаша олишига ишонтиришмоқда. Бироқ, уларнинг пойгаларда ғалаба қозониши кафолатланмайди. Kurtsystemsда олти ойлик машғулотдан сўнг мураббийлар пойганинг турига қараб, отлар билан профессионал тарзда шуғулланиши талаб этилади, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates