Томонлар ШҲТнинг кенгайиб бораётган кун тартибининг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Ташкилотнинг ошиб бораётган иқтисодий аҳамияти, аъзо давлатлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлаш ва мавжуд улкан салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш учун самарали механизмлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бахтиёр Саидов ШҲТнинг Бош котиби билан учрашди
Шу йилнинг 4 март куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирлигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Нурлан Ермекбаев билан учрашди.