Ўзбекистон ТИВ раҳбари Янги Зеландиянинг янги элчисини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 27 ноябр 2023 1176

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Янги Зеландия элчиси Сара Мэри Уолшни қабул қилди.

    «Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Сара Уолш хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Самарали ҳамкорлик учун инновацион қишлоқ хўжалигидан тортиб яшил энергиягача бўлган кўплаб янги ва истиқболли йўналишларни ўрганиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофани қисқартириш йўлларини муҳокама қилдик. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».

    Эслатиб ўтамиз, Сара Мэри Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Йэн Александр Хилл (қароргоҳи Москва шаҳрида) ўрнига тайинланди.

    Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 11 мартда ўрнатилган. 2019 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Янги Зеландия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистонга Янги Зеландиядан 736 нафар сайёҳ келган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates