«Давлатимиз раҳбарининг Туркия ва Озарбайжон республикалари президентлари келишувларига мувофиқ, мазкур ҳафтада илк бор Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу мутлақо янги механизм» — деди у.
Таъкидланишича, музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестициялар, инновациялар, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини белгилаш ўрин олган. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев тадбирда иштирок этадиган Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушоғли ва Озарбайжон ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамовни ҳам қабул қилади.