Истанбулда 6,2 магнитудали зилзиладан кейин қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди.
Аниқлик киритишича, маълумотлар маҳаллий вақт билан 14:30 ҳолатига кўра тақдим этилган. Маълумотлар бўлим ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар ва “Ишонч телефони”га келиб тушган хабарлар таҳлили натижасида олинди, деб хабар беради tass.ru.