баннер
27 мар 2025
09:15

    Ҳибсга олинган Истанбул ҳокими лавозимидан четлатилди

    Ҳибсга олинган Истанбул ҳокими Экрем Имамоғлу ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилди, дея хабар берди Туркия ИИВ Х ижтимоий тармоғида.

    “Туркия Конституциясининг 127-моддаси, 5393-сонли “Муниципалитетлар тўғрисида”ги қонуннинг 47-бандига мувофиқ, Имамоғлу вақтинчалик чора сифатида ўз вазифасидан четлатилди”, дейилади хабарда.

    Якшанба куни эрталаб Sözcü телеканали суд Имамоғлуни ҳибсга олишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди. У билан бирга бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳибсга олинди, жами 90 дан ортиқ киши суд ишида иштирок этмоқда.

    Истанбул бош прокуратураси, ўз навбатида, иккинчи террорчилик иши бўйича тергов доирасида ҳокимни ҳибсга олиш сўровини рад этган суд қарори устидан шикоят қилмоқчи, деб ёзади Sabah газетаси. Якуний қарорни фақат Туркия Конституциявий суди чиқариши мумкин.

    Имамоғлу 19 март куни коррупция, порахўрлик, товламачилик ва террорчилик билан шуғулланувчи ташкилот иши бўйича ҳибсга олинган эди. Сиёсатчи беш соат давомида Адлия саройида кўрсатма берди ва ОАВ хабарларига кўра, террорчилар билан алоқадорлик айбловларини рад этди ва уни ҳибсга олиш усулини танқид қилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech