Осиё Ўйинлари-2022 нимчоракфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди.
Ҳангжоу шаҳрида ўтган баҳсда Темур Кападзе шогирдлари ўйиннинг асосий вақтида индонезияликлар билан дуранг қайд этишди – 0:0.
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланганидан 2 дақиқа ўтиб, Жасур Жалолиддиновнинг узатмасидан кейин захирадан майдонга тушган Шерзод Эсонов ҳисобни очди, 120-дақиқада эса дублга эришиб, ўйин қаҳрамонига айланди – 2:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон чоракфиналда Саудия Арабистони – Ҳиндистон учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. 1/4 финал ўйини 1 октябр куни ўтказилади.